Харом сўйилган ҳайвон
Ассалому алайкум! Биз рўзғоримизни бедана боқиш орқали тебратамиз. Беданаларни сўйишда дадам уларни бошини узиб ташлайдиларар. Ҳар бирига бисмиллоҳ айтишини ҳам аниқ эмас, агар мен дадамга бу харом десам мен билан тортишиб шариат ва уламолар шаънига ёмон гап айтадилар(бошқа масалада шундай бўлган). Мен талабаман ишламайман. Дадамга айтсам ёмон гап( ширк ва ҳукмни инкор қилиш каби) айтишига сабаб бўлиб қолишим мумкин. Бу ишлар харомлигини билсам ҳам дадам буни тушунишни ҳоҳламайдилар. Мен шу нарсани истеъмол қилишим ва ундан келган пулдан фойдаланишим мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Баъзи бир ота-оналар ўзларининг оталик ва оналик ҳақларини қаттиқ талаб қилишади. Бу борада қўйилган камчиликларга жиддий чора кўришга ҳаракат қилашиди ва буни ўта беадаблик деб билишади. Йўқдан бор қилиб, ризқини бераётган Аллоҳ таолонинг шунчалик ҳам ҳаққи йўқми? Буйруқ ва қайтариқларини ҳурмати йўқми? Бу ҳаққларни поймол қилганлар, қилаётганлар Аллоҳ таолони ота-оналарчалик ҳам ғазаб қилмайди деб ўйлашадими? Сиз фарзанд бўлганингиз учун гапингиз ўтмаслиги аниқ. Отангиз ҳурмат қиладига, тан оладиган бирорта намозхон дўсти бўлса ўша орқали айттиринг. Одатда одамлар қушларни сўйишда шу ишни қилади. Аниқки бу билан ўша қилинган иш ҳам сўйилган қуш ҳам ундан топилган пул ҳам ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 21:38 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳалол ва ҳаром