Харом ўлган молни гўшти

Ассалому алайкум! Менга бир киши бир жойга бориб итларга улган молни сўйиб келишимизни айтди ва олиб келиб берасан деди. Бордим ва унга қаралашдим ўлган молни сўйдик. Гўшни юкладик машинамга йўлда кетаётиб айтган жойига эмас бошқа жойга олиб бориб беришимни сўради ва олиб бориб бердим. У гўштни адашмасам (аниқ эмас) колбасачиларга сотиб юборди. Кейин қайтдик у менга йўл кирага алохида пул берди ва мол сўйишга ёрдам берганимга алохида пул берди. Шу иш бўлиб ўтди. Берган пуллари турипти нима қилишни билмаяпман. Ёқиб юбориш керакми эхсон қилиш керакми асли у пул халолми ёки харом?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Гуноҳга ёрдам берманглар” деган. Сиз эса гуноҳга ёрдам берибсиз. Ўлимтик шариатда моли ҳисобланмайди. сиз ўшани мол қилиб сотишга ёрдам берибсиз. Олган ҳақингиз ҳам жоиз эмас. Ўша олган пулингизни савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юборасиз. Сотиб олган томонга бирон йўлини қилиб сизларга ўлимтик гўштини сотиб кетишди деб билдириб қўйинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 21:49 | Савол-жавоблар | 152 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar