Никоҳда бошқа одам розилик бериб юборса

Ассалому алайкум! Бир яқин танишимнинг аёли никоҳ ўқилаётган пайтда, "Розимисиз?" деган саволга ҳаяжон сабабли, ўзи жавоб бера олмаган. Никоҳ ўқувчи киши жавобни кутиб қолгани учун, келинни ёнида турган аёл, унинг ўрнига "Ха" деган экан. Лекин, келинни нияти никоҳланиш бўлган албатта. Шу ҳолатда никоҳ ҳисобга ўтганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўтмайди. Қайтадан никоҳлатиб олиши шарт. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:35 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar