Мархумнинг пуллари

Ассалому алайкум! Менинг ҳолам яқинда совид бўлиб, оғир ҳолатда касалҳонада вафот этди. Аллоҳ рахматига олсин. Улар турмуш қурмаган, оила ва фарзандлари йўқ эди. Васият қолдиришга ҳам улгурмаган. Уйида йиғиб қўйган тилла ва кумушлар, ҳамда маблағлари бор. Ҳаёт бўлганларида на рўза тутмаган, намоз ўқимаган, закот бермаган эдилар. Биз азгина бўлса ҳам охиратларини енгиллаштириш мақсадида шу масала билан мурожаат қиляпмиз. Ҳато қилиб қўйишдан қўрқяпмиз. Шу йиғиб қўйган пулларидан тўланмаган закотларни беришимиз керакми? Ўқилмаган намозлар каффоратиничи? Тутилмаган рўзаларини ҳаққини? Умуман олганда, шу тилла кумушлар ва пулларни нима қилсак уларга савоби боради? Ёрдамингизга мухтожмиз. Маслахат беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Болалари бўлмаса ҳам бошқа меросхўрлари бўлиши мумкин. Мерос илмини биладиган кишига бориб маслаҳат қилинглар. Мавжуд бўлган меросхўрлар орасида шариатга мувофиқ қолган нарсалар тақсимланиши керак. Меросхўрлар ўзлари ўша қолган меросдан холангизнинг ўқимаган намоз ва тутмаган рўзаларига фидя беришса, ўзилари билишади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 22:22 | Савол-жавоблар | 176 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar