Ёзувчилар

Ассалому алайкум! Адабиёт мавзусида бир савол бермоқчи эдим. Биламизки ҳар қандай вазиятда ҳам рост сўзлаш, рост гапириш ва ростини ёзиш керак. Шундай экан бугунги кундаги турли мавзулардаги ёзилаётган асарлардаги маънони бўрттириб кўрсатиш ҳатто аслида йўқ бўлган одамлардан асар ривожи учун фойдаланиш мумкинми? Яхшилик йўлида, одамларни тўғри йўлга йўлламоқ истагида шундай асарларни (асар учун ёлғон ишлатилган, фантазия кучи билан яралган китобларни) ёзиш мақбулми? Мен ҳам тўғри мақсадда исмлари ўзгартирилган ҳолда ибратли китоб ёзсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уламолар бунга рухсат беришган. Асар аввалида “Тасаввур қилинг”, “Мисол учун” каби маънолардаги кириш сўзлари бўлса ёлғон бўлмади. Умуман олганда тўқима образлардан ташкил топганини ўқувчи билса бўлди. Бунда асосий шарт ёзилган асарда шариат ва исломий шартларга зид образлар бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 10:32 | Савол-жавоблар | 147 | Адабиёт
|
Boshqa savol-javoblar