Ҳозирги кийимлар
Ассалому алайкум! Ҳозирги қизлар ҳижоб деб туркия модасида кийинишйапти яни шим ва сал калта либослар кийиб, хижоб o‘рашяпти. Мабодо булар Пайғамбариммиз саллАллоҳу алайҳи васаллам айтган "Кийим кийиб туриб, кийимсиз юрганларга лаънат бo‘лсин" деган ҳадисларига мувофиқ келмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадиснинг матни ва шархи қуйидагича: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِنْفَانِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ لَمْ أَرَهُمَا قَوْمٌ مَعَهُمْ سِيَاطٌ كَأَذْنَابِ الْبَقَرِ يَضْرِبُونَ بِهَا النَّاسَ وَنِسَاءٌ كَاسِيَاتٌ عَارِيَاتٌ مُمِيلاَتٌ مَائِلاَتٌ رُءُوسُهُنَّ كَأَسْنِمَةِ الْبُخْتِ الْمَائِلَةِ لاَ يَدْخُلْنَ الْجَنَّةَ وَلاَ يَجِدْنَ رِيحَهَا وَإِنَّ رِيحَهَا لَيُوجَدُ مِنْ مَسِيرَةِ كَذَا وَكَذَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам»
«Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим: Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар. Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар, йўлдан оздирувчилар, йўлдан озувчилар, бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар. Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзах аҳлининг икки тоифаси ва уларнинг нима учун шундоқ бахтсизликка дучор бўлганларини баён қилмоқдалар.
«Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим»
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапларидан ушбу ривоятда васф қилинадиган кишилар ўша вақтда воқеликда бўлмаганлари, балки келажакда чиқишлари тушунилади. Ўша тоифадан биринчиси:
«Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар».
Булар заифларга, ўз қўл остидагиларга зулм ўтказадиган золимлардир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гаплари юзага чиқди. Одамларга зулм ўтказадиганлар кўпайди. Одамларни анвойи азаобларга соладиганлар урчиди. Бинобарин, шу зулм сабабидан дўзахга ўтин бўладиган золимлар ҳам кўпайди.
Ўша дўзах аҳлларининг иккинчи тоифаси;
«Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар»
Яъни, ўзлари кийим кийиб юрадилар-у, аслида яланғочдан фарқи йўқ. Кийими калталигидан кўкраклари, билаклари, баъзида оёқлари йўғон сонларигача очилиб туради. Шунингдек, кийими юпқалигидан кийим деб аталган нарсанинг остидаги жамики нарса бошқаларга кўриниб туради. Улар бу қилмишлари ила,
«йўлдан оздирувчилар»дир
Ана шундоқ ишлари билан бошқа аёлларни ҳам йўлдан оздирадилар. Айниқса, ёш қизларни ўзларига эргаштириб, йўлдан оздирадилар.
Шунингдек, кўча-кўйда, жамоатчилик жойларида мазкур шармандали ҳолатда юриб, эркакларни ҳам йўлдан оздирадилар. Шилқимликка, зинога чорлайдилар. Улар яна ўзлари,
«йўлдан озувчилар»дир
Йўлдан озмаган бўлсалар, кийимли яланғоч бўлиб кўча-кўйда тентиб юрармидилар?! Уларнинг,
«бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди».
Чунки мода деб бошларига турли-туман нарсаларни ўрнатиб олган бўладилар. Шунингдек, бошларининг ичидаги миялари ҳам қийшайиб қолган бўлса ажаб эмас. Бўлмаса, кийимли яланғоч бўлиб, ўзи ҳам йўлдан озиб, ўзгаларни ҳам йўлдан оздириб юришармиди?! Уларнинг бу қилмишлари жазосиз қолмайди. Бу дунёда турли-туман машаққатларга, бало-офатларга учрашларини тажриба кўрсатиб турибди. Аммо у дунёдагиси очиқ-ойдин;
«Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар».
Ҳа, ундоқ шарманда аёллар жаннатга кириш у ёқда турсин, унга яқин ҳам кела олмайдилар. Ҳидини ҳам топа олмасликлари шунга далолат қилади. Чунки,
«Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур»
Баъзи ривоятларда «Қирқ йиллик масофадан», дейилган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу айтганлари ҳам юзага чиқди. Аёллар ичида худди шу ҳадиси шарифдаги тасвирга мос келадиганлари кўпайди. Ўзини билиб муҳташам, иболи кийинган аёллар қолоқликда, маданиятсизликда айбландилар. Уларнинг рўмоллари бошларидан тортиб олинди. Ўзлари одобли кийинганлари учун турли-туман қийинчиликларга дучор бўлдилар.
Ушбу ҳадиси шарифни яхшилаб тушуниб, унга амални кучайтириш керак. Орамизда кишиларга зулм ўтказадиганлар, шу сабабли дўзах аҳли бўладиганлар йўқ бўлиши учун курашмоғимиз керак.
Аёл-қизларимиз ичида кийимли яланғочлар умуман бўлмаслиги учун ҳаракат қилмоғимиз лозим. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан).Мусулмон киши атрофидаги бошқа мусулмонлар ҳақида яхши гумонда бўлиши керак. Мусулмондан бир ношаръий иш содир бўлса, унга узр қидиришга, яхши гумонда бўлишга ҳаракат қилиш керак. Уларни қайси ҳадис асосида дўзаҳга киргизсак бўларкин деб ҳаракат қилишга масъул эмасмиз. Сиз айтяпган ҳолатлар бу ҳадисда васфи келган ҳолатлар эмас деб умид қиламиз. Чунки омматан ҳамманинг устидан ҳукм чиқариш дуруст иш эмас. Ҳозирда мусулмонларимиз шариатимизнинг аҳкомларини барчаси ҳам яхши билишмайди. Шунинг учун уларни қиляпган ишларида узрли деб гумон қилмоғлигимиз керак бўлади. Шу тарзда бўлса ҳам ўраниб юрганликлари умуман яланғоч юрганларидан яхшироқ ҳисобланади. Бу дегани шундай юраверса бўлади дегани эмас. Мусулмонларимизнинг диний савиялари ошиб, маърифатли бўлиб шариатимиз аҳкомларига амал қилишлари керак ва шуни умид қиламиз, албатта. Сиз ҳам ўзингизга яқин бўлган қариндош аёлларингидан бошлаб шариатга амал қилишларига ҳаракат қилинг. Ҳар ким ўзини ислоҳ қилса, ва атрофдагиларни ҳам шунга чақирса, Аллоҳнинг инояти ила мусулмонлар ва жамиятлари ислоҳ бўлади, ин ша Аллоҳ. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 22:22 | Савол-жавоблар | 186 | Долзарб саволлар