Ишчи ёллаш

Ассалому алайкум! Хунарманд уста ишни олиб шу ишни битириш учун келишилган ойлик маош эвазига бирор одамни ёллаб ишлатса бўладими? Бунда хунарманд иш берувчидан қанча пул олишини ёлланма ишчи билмайди. Лекин ёлланма ишчининг маоши хунарманд иккаласи келишган холда аниқ қилиб олинади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бунинг учун иш берувчи “Ўзинги қилишинг шарт” деган шартни қилмаган бўлиши керак. Агар иш берувчи “Ўзинг қиласан” деб шарт қўйган бўлса ўзгага қилдириш жоиз эмас. Шарт қилинмаса бошқани ишлатиш жоиз. Биринчи одам қанчага келишганини айтиш шарт эмас. Албатта шариатимиз инсоф доирасидан чиқамасликка чақиради. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 17:01 | Савол-жавоблар | 132 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar