Шерикчиликда чорва мол

Ассалому алайкум! Икки киши қуйидаги шартда тижорат қилмоқда, Биринчиси сармоя тикади. Иккинчиси бу сармоя билан чорва молларини олди соттиси билан шуғулланади. Топилган фойда ва зарар ўртада тенг тақсимланади, лекин Сармоядорнинг сармояси йўқолмаслиги шарти билан, яъники қачондир шерикчилик тугаса сармоядор ўз пулини тўлалигича қайтариб олади. Бундай тижорат ҳалол ва тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зарар кўрилса айлантирувчи тўлаб беришни шарт қилиб қўйиш жоиз эмас. Шунинг учун сармоянинг ярмини айлантирувчига қарз қилиб берилса ишни тугатишганида олган қарзини тўлалигича беради. Шунда сармоядан кўп зарар кўрмайди. Фойда эса келишувга биноан бўлаверади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 22:44 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar