Қуръонни қўйиб беэътибор бўлиб юриш

Ассалому алайкум! Мен талабаман ва ҳозирги кунда ижарада яшайман. Мен бирга яшайдиган қиз хонага Қуръонни аудио вариянтини паст тушинишга ҳам қийин бўлган овозда қўйиб қўйиб, ўзи кўчага чиқиб кетади, уйдалигида Қуръон янграётганида телефонда гаплашади, мусиқа тинглайди, биз билан гаплашиб ўтиради. Мен бундай қилишингиз тўғрими, сураларни ўзингиз эшитмасангиз, беҳурматлик бўлмаябдими, суралар орасида сажда қилиниши керак бўлган жойлар бўлиши мумкин десам, қайси уйда 1 кунда Қуръон бир марта айтилса, хатм қилганлик савоби берилади деди. Шунинг учун мен сизлардан сўрашга қарор қилдим, чунки биз ҳам Қуръон янграб турган бир вақтда телефонда гаплашишга, дарс тайёрлаш шерикларимиз билан гаплашиш ва шунга ўхшаш ишлар қилишга мажбур бўламиз. Биз бундай қилиб Қуръонни беҳурмат қилиб қўймаябмизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша қиз нотўғри айтибди. Қўйиб қўйиш эмас, эшитиш муҳим. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 22:44 | Савол-жавоблар | 156 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar