Хаёлимга беҳаё шахвоний ишлар келаверади
Ассаламу алайкум! Ёшим 20да Алҳамдулиллаҳ намозда бардавомман лекин тақвойим кам. Бази базида 1 хафта ёки 10 кун ичида шахвоний хаёлларга берилиб порнографик видеолар кўриб ўзимни ўзим қондириб жуда афсусланиб энди қилмайман деб тавба қилиб кетаман кийин яна шунча муддатдан кийин хаёлим яна аввалгидай бузулади ноилож яна шу ишга қўл уруб қўяяпман. Рўза тутаман десам сабр қилиб тутаоламан лекин оғиз очгандан кийин яна ўша холатга тушуб қоламан. Уйланаман десам ... Қандай қилиб бу ишдан қутилаоламиз тўғри йўлни кўрсатингизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эртага охиратда Аллоҳнинг аламли азобига сабр қила оласизми?! Шуни уйлаб кўринг, ҳақиқий ҳолатга яқинроқ тасаввурга эга бўлмоқчи бўлсангиз бир бармоқни учи ёки бирор жойингиз куйганини эсланг, оғриқ қандай бўлган, ёки куйдириб кўринг. Уйланишга қаттиқ ҳаркат қилинг. Бу ёмон одатга туртки бўладиган омилларни йўқотинг, бўш вақт қолдирманг, манфаатли ишлар билан ўзингизни банд қилинг. Аллоҳ доим кўриб кузатиб турувчи Зот экани ёдингизда турсин. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 22:55 | Савол-жавоблар | 170 | Турли саволлар