Талоққа йўл бор деб ўйласа бўладими

Ассалому алайкум! Талоқ ҳақидаги савол-жавобларни ўқиб чиққан эдим. Аксарият жавобларда уч талоққа йўл йўқ, бошқа қайтиб бирга яшаш (хотини бошқа бир эрга тегиб ундан талоқ олмагунча) ҳалол бўлмайди, дейилган. Аммо бир неча жавобларда агар эр жаҳл устида талоқ айтган бўлса, бунинг масаласини диний идораларда, бирор илмли инсон билан маслаҳатлашиш керак дейилган экан. Бу жавобдан уч талоққа йўл бор, деган хулоса чиқадими? Савол ноўрин бўлса, узр сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ, сиз мутлақо нотўғри тушунибсиз. Жаҳл устида ҳам, ҳазиллашиб ҳам, маст ҳолатда ҳам тушади. Шариатимизда бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Шунда чуқурроқ савол-жавоб қилинади. Агар талоқ воқеъ бўлмаган ҳолат бўлса, уларга талоқ тушмагани айтилади. Ҳолат ҳар хил бўлгани учун бу каби масалалар сайт орқали ёзишиб ҳал қилинмайди. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 23:16 | Савол-жавоблар | 156 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar