Ўзбекистондан кетишим вожибми?

Ассалому алайкум! Анчадан бери бурним оқиб юрарди дохторга борсам бурнимда қанақадур ўсимта боракан.аператсия киса қанчадур вақт яхши юриб яна давом етаркан личения осамам барибир шунақа бўвураркан.ўзбекистондан кетишим керекан бўмасам 10йил ичида томоғимга яна 10йилда ўпкамга ўтаркан.ўзбекистонни хавоси манга тўри кемасакан.енди нима қилиши билми қолдим.кетими қолими билмаямман.16 ёшман.хози унча билинмасакан коттаро бўсам соғлигимга тасир қилиши мункунакан.лекин бу дардга розиман ин шаа аллоҳ савоб умид қиламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кетиб кўринг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларидан фуқаҳолар агар об-ҳавоси тўғри келмаса кўчиб кетиши мумкинлигини олганлар. عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ أُنَاسًا اجْتَوَوْا فِي الْمَدِينَةِ فَأَمَرَهُمُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يَلْحَقُوا بِرَاعِيهِ فِي الْإِبِلَ فَيَشْرَبُوا مِنْ أَلْبَانِهَا وَأَبْوَالِهَا، فَلَحِقُوا بِرَاعِيهِ فَشَرِبُوا مِنْ أَلْبَانِهَا وَأَبْوَالِهَا حَتَّى صَحَّتْ أَبْدَانُهُمْ، فَقَتَلُوا الرَّاعِيَ وَسَاقُوا الْإِبِلَ، فَبَلَغَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَبَعَثَ فِي طَلَبِهِمْ فَجِيءَ بِهِمْ، فَقَطَعَ أَيْدِيَهُمْ وَأَرْجُلَهُمْ وَسَمَرَ أَعْيُنَهُمْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир гуруҳ одамлар Мадинада ҳаво ёқмаслик хасталигига учрадилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ўзларининг туя боқувчилари олдига боришни ва уларнинг сутидан ва пешобидан ичишни амр қилдилар. Бас, улар у зотнинг чўпонларига бориб, қўшилишди ва у(туя)ларнинг сутидан ҳамда пешобидан ичишди. Баданлари соғайганда эса чўпонни ўлдириб, туяларни ҳайдаб, қочишди. Бунинг хабари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етди. У зот уларни тутиб келиш учун одам юбордилар. Бас, улар тутиб келтирилди. Шунда уларнинг қўл-оёқларини кесдилар ва кўзларига мил тортдилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу қиссадаги ҳаво ёқмай, бемор бўлганлар етти кишидан иборат бўлган. Бошқа ривоятларда таъкидланишича, улардан тўрт киши Урайна қабиласидан бўлган. Мазкур етти киши Мадинаи Мунавварага келиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида мусулмончиликни қабул қилганлар. Аммо Мадинаи Мунавваранинг ҳавоси ёқмай, қоринлари оғриб, шишиб кетиб, касал бўлиб қолганлар.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни шаҳар четига чиқиб, истиқомат қилиш ва садақага тушган туяларнинг сут ва пешобидан ичишга амр қилганлар. Улар мазкур ишни қилиб, соғайиб кетганлар. Аммо, афсуски, улар Исломдан қайтиб, муртад бўлганлар ва Ясор ан-Нубий исмли туябоқарни ўлдириб, садақага тушган туяларни ҳайдаб, қочганлар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шаҳар ҳавоси ёқмай, бемор бўлган кишилар яхши ҳаволи жойларга бориб, ҳайвон сутидан ичсалар, фойда топиб, соғайишлари мумкинлиги.
2. Бир неча жиноятни бир йўла қилган шахсларга нисбатан бир неча жазо қўллаш мумкинлиги. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 23:38 | Савол-жавоблар | 142 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar