Бу ҳам фолбинликми?

Ассалому алайкум! Устозлар, биз тарафда Ҳажга бориб келган бир ҳожи инсон бор. Унинг ҳузурига кўпчилик бориб туради. Унга оғир дардларига шифо тополмаганлар, бефарзандлар, иши юришмаётганлар ва шу кабилар боради. У хонасига одамлар кирганда сўрар экан нима муаммо деб. Унинг олдига борганлар ўзларидаги муаммоларни айтишаркан. У ҳаммани эшитиб бўлгандан сўнг Қуръондан узун сурани (борганлар Ёсин сураси бўлса керак дийишади) тиловат қиларкан. Сўнгра қоғозга арабча сўзларни ёзиб буни эрингизни ёстиғи тагига қўясиз, бунисини ёқиб юборасз, бунисини чойга солиб ичасиз ва шунга ўхшаш гапларни айтар экан. Одамлар ўзлари билан қуруқ чой, туз кабиларни олиб боришар экан. У ўқиётган пайтда туз, қуруқ чойларнинг усти очиқ ҳолда бўларкан. Ўқиб бўлгач ҳамма ўзининг олиб келганини уйига олиб кетаркан(туз ва қуруқ чойга дам солинди деган маънода). Устозлар, бу ҳам фолбинлик шундайми? Бунақа ишларни қилиш асло жоиз эмас. Фикрим тўғрими? Унинг ҳузурига борганлар Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганларидек уларга туширилган Қуръони Каримга куфр келтириб қўйишмайдими? Улар тавба қилишларими шарт шундайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Уни нималарни ёзишини бир кўриш керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:57 | Савол-жавоблар | 164 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar