Ҳадя олиш ҳақида

Ассалому алайкум! Мен одамлардан ҳадя олишни унчалик ҳушламайман. Ҳадяни олсам ўзимни жуда ноқулай сезаман. Ҳадяси эвазига кейинроқ мен ҳам ҳадя бераман нийят билан ҳадясини олсам хам ўзимни ноқулай сезаман. Ўша одамни ҳар кўрганда ўзимда ҳижолатчиликни сезаман. У одамни олдида қарздордек бўлиб кейин у одамга яхшилик қилмоқчи бўлсам ниятим бузилиб Аллоҳ учун эмас балки ўша ҳадяси учун қиладиган бўлиб қоламан. Имом Ханбал, Имоми Аъзам адашмасам Имоми Шофеий хам ҳадяларни олишмаган эканлар. Албатта мен уларчалик илм эгаси эмасман. Лекин ниятим бузилмаслиги учун ўзимни ноқулай сезмаслигим учун ҳадяларни қайтарсам бўладими. Очиғи ҳадяларни қайтарганим сабаб тушунмовчилик, ноқулайликлар пайдо бўляпти....
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кутилмаган ҳадяни олиш жоиз. Рад қилиш яхши эмас. Иш битириб бериш учун пора бўлмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 00:44 | Савол-жавоблар | 136 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar