Кореяга кетадиганларга ҳисобига вақтинча пул қўйиб бериш

Ассалому алайкум! Корея давлатига ўқишга кетиш учун банкка катта сумма қўйиш керак. Маълум хақ эвазига. Мана шу суммани банкка вақтинча қўйдириш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Динимизда қарз бериб устамаси билан олиш судхўрлик ҳисобланади. Маълум муддатга ҳисобига ўша суммани қарзга ташлаб бериб, олишда хизмат ҳақи деб устама олиши судхўрликдан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 12:56 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar