Оиламиздаги ҳолат
Ассалому алайкум! Алхамдулиллах Аллоҳ хидоят берди намозларимни вақтда адо этишга харакат қилябман мени бир савол қийнаб келади Дадам намоз ўқимайдилар дадам магазинда савдо сотиқ қилиб моддий томондан таминлаб келар эди эсимни танибманки магазинимзда Аллоҳ харом қилган хамир сотилар эди мен хам магазинда ишлаб шу йул билан оиламизни моддий томондан таминлаб келардим оиламиз диндан узоқ эди мен алхамдулиллах Аллоҳни танидим ва бундай харом ишлардан ўзимни тийдим алхамдулиллах қалб халоватини топдим саволим шуки бизни шу кунгача топган мол дунёйимизни хукми қандай бўлади барибр орттирган молларимизга харом аралашган магазинмздаги махсулотларда хам хамирдан қолган фойданинг улуши бор Аллоҳ гунохларимизни кечиришини сўраб Аллоҳга илтижо қиламан ота онамга Аллоҳ хидоят беришини сўраб дуо қиламан устозлар менга тўғри йўлни кўрсатинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу кимнидир “шундай қил” дейиши билан бўлиб қоладиган иш эмасда. Аста секинлик билан бўлади. Сиз ҳам ноумид бўлманг, ўзингиз камолот топишга ҳаракат қилинг сўнг ён атрофингизга тарқатишга ҳаракат қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динни инсонлар қабул қилиши учун 40 йилгача бирорта ҳам ёлғон гапирмасдан сиддиқ мақомини олдилар. Аҳдини бузмасдан содиқ деган лақабни олдилар. Қўлларидаги борини йўқ демасдан энг сахий деган лақабни олдилар. Омонатга ўта қаттиқ эътибор берганларидан амин деган лақабни олдилар. Набираликни аъло даражада жойига қўйган эдилар Абдулмуттолиб кўрмаса туролмайдиган даражага етдилар. Тижоратда содиқ бўлгандилар Хадийжа онамиз ўзларини бағишладилар, никоҳига олишларини таклиф қилдилар. Қўшничиликни аъло даражада йўлга қўйгандилар қўшниси энг ашаддий душмани бўлса ҳам кўрганда ҳайбатланиб иззатини жойига қўядиган бўлди. Силаи раҳмни аъло даражада бажарганларидан қариндош уруғлари Аллоҳ қалбини очмаганидан бошқа иймон келтирмасликларига ҳеч қандай сабаб тополмадилар ва ҳоказо. Бизни яқинларимиз ҳам биз туфайли ҳидоят топишини хоҳласак аввало ўша камолот сифатларини ўзимизда мужассам қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Усиз иш битмайди. Бу уммат ниҳоят унумдор ерга ўхшайди. Аллоҳдан сўраб меҳнат қилинса ҳеч қачон зое кетмайди. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 00:44 | Савол-жавоблар | 141 | Ислам