Бир қанча саволларим

Ассалому алайкум! 1. Инглиз тилини биламан, янаги йили, Худохоҳласа чет элда (мусулмон бўлмаган ўлка) Халқаро Бизнес ва Менежмент йўналишида таълим олиш ниятидаман. Шу соҳада ўқисам бўлаверадими? 2. Нима бизнес қилсам, мусулмонларга фойдам тегади? 3. Тоҳир Маликнинг "Одамийлик Муки" (210-бет) китобида бир ҳадисни ўқиб қолдим, унда ёзилишича, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эканлар: "Илм олиш учун ҳатто Чин мамлакатига ҳам боринглар" дейишган экан. Илм олмоқчи бўлсаларинг, узоқда бўлса ҳам ўрганинглар дейишмоқчими, ё бутпарастлар шаҳри бўлса ҳамми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Аввал динингизни яхшилаб ўрганиб олинг, ҳалол ва ҳаромни ажратиб олинг. Кейин бориб тақво ва ихлос билан ўқинг. Соҳанинг етук мутахассиси бўлитшга ҳаракат қилинг.2). Мусулмонларга ва умуман халқга фойдаси бўладиган иш қилинг.3). Қаерда бўлса ҳам фойдали бўлган илм олинаверади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 08:56 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar