Қазо намозлари ҳақида
Ассалому алайкум! Мен аниқ қачон булғанлигимни эслолмайман, ҳотирамни ишга солиб эслаб кўришим бўйича 2015-йил булғанлигимни эсладим лекин аниқ сана ёки ойлигини эслолмайман. Ёшим 21 да, яқинда намоз ўқишни бошладим 1.5 ойча бўлиб қолди. Энди қазо намозларимни қайси санадан бошлаб ва қай тартибда ўқишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тахминий ҳисоблаб, эҳтиёти билан ғолиби гумонни оласиз. Балоғатга етиш аломатлари Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.
Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:
1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;
2. Тушида булғаниши билан;
3. Ҳомиладор бўлиши;
4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам!
Қазо намозларни қай тартибда ўқишни қуйидаги ҳаволалардан ўқиб олингhttps://savollar.islom.uz/savol/84120https://savollar.islom.uz/savol/38707https://savollar.islom.uz/savol/40435
9 Май 2022, 00:44 | Савол-жавоблар | 169 | Намоз