Таҳоратни тўғри қилганманми?
Ассалому алайкум! Эркак кишидан кичик ҳожатдан сўнг яна оз миқдорда бавл келади шунинг учун истинжодан сўнг қоғоз қўйиб олишни маслаҳат берган эдингиз.Бу саволни такрор бўлаётгани учун узур сўрайман.Бен бир танишим билан баҳслашиб қолдим.Мен:таҳоратдан олдин истинжони сув билан қилиб сўнг 30 дақиқа вақт кутаман.Ҳамма бавл тушиб бўлиши учун шунча миқдорда вақт ўтса бўлди деган эдингиз.Шундан сўнг таҳоратни қилман. қўлимни ювиш билан бошлайман.Танишим эса ёқ бу ҳато мен: истинжони қоғоз билан қиламан.Сўнг таҳоратни олди орқа икки аврат ювиш билан бошлайман.Сўнг қўл ювиш бўлади дейди яни таҳорат аврат ювиш билан бошланади дейди .Мен бу аврат ювиш билан бошланишини билмас эдим.Шунда сеники ҳато дейди.Мен 30 дақиқа олдин юваман сўнг бавл чиқиб бўлишини кутаман десам.Бавл чиқса яна истинжо қиласан деди .Мени таҳоратим ҳатоми?Таҳорат аврат ювиш билан бошланадими? 2)бу савол ҳам таҳорат билан боғлиқ бўлгани учун бераяпман.яна у агар исон намозда бел қисми очилса таҳорат бизилади.агар уни орқасидаги намоз ўқиётган одам кўрса уни ҳам таҳорати бузилади дейди.шу тўғрими?.АЛЛОҲ қилаётган ишларингизни жаннат билан мукофотласин(амин)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат қўлни ювишдан бошланади. Мабодо ҳожат чиқарилса ва атрофига чоплашиб кетса аввал у ерни ювиб кейин таҳорат бошланади. Ел чиқса, уйқудан турса, тиши қонаса каби ҳолатларда жинсий аъзоларни ювишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Аврат очилса ҳам таҳорат бузилмайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:37 | Савол-жавоблар | 153 | Таҳорат