Фатво бериш ҳақида

Ассалому алайкум! 1. Мен Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Руҳий тарбия китобида Фатво бериш шартлари ҳақида ўқиб қолдим. Устозлар мендан баъзи одамлар уни қилса нима бўлади, буни қилса нима бўлади деб сўрашади. Масалан, сизларнинг Телеграм каналингизни доимий кузатиб бораман ундаги жавобларни ўзимга фатво қилганман. Мен ҳам уларга сизларни жавобларингизни айтсам бўладими? Яъни бирор устоздан илм ижоза олмай туриб фатво бериб гунохкор бўлмайманми? 2. Баъзи телеграм канал амдинлари Аллоҳ розилиги учун каналимни реклама қилиб беринг дейди. Шунда бир ҳадис борлигини эшитдим яъни Ўринли ва ўринсиз ҳолатларда Аллоҳни гувоҳликка чақирманг деган. Шунга батафсил жавоб берсангиз. Излаш хизматидан топа олмадим. Аллоҳ сизларни илмингизни зиёд қилсин. Бизларга инсоф берсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). “Шулар шундай дейишган” деб нақл қилсангиз бўлади. Албатта тўғри нақл қилолсангиз. 2). Ношаръий ҳолатга ҳам Аллоҳни орага тиқиб қўйманг дегани. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 01:17 | Савол-жавоблар | 171 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar