Яратилиш ҳақида
Ассалому алайкум! Қирғизистонлик Абдуллоҳ домлани марузасида бутун борлиқ яратилиши ҳақида қуйидаги маълумотларни эшитдим ва менда пайдо бўлган саволларга излаш хизматидан жавоб топаолмадим. Марузада айтилишича Аллоҳ таоло борлиқни яратишдан олдин ёлғиз Ўзи бўлган ва бутун борлиқ бўшлиқ бўлган ва энг аввал сувнинг устида бўлган аршни яратган ва қаламни яратган кейин унга ёз деган. Ва олти кунда оламни яратган яратилиш шанба кунидан бошланган ва жума куни асрдан кейин Одам атони яратиш билан якунланган. Жинлар эса бундан 2000 йил муқаддам ерда яшаган ва фисқу фасодлари учун Аллоҳ уларни ер юзидан тозалади дейилади марузада. Савол Аллоҳ бутун еру-самони, коинотни 6 кунда яратган бўлса қандай қилиб жинлар Одам атодан 2000 йил олдин яшаган? Ахир ҳамма нарса бирданига 6 кунда яратилмаганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввал олти кунда еру-осмон, тоғлар яратилиб тугаб битган. Ер юзига жинлар жойлаштирилган. Кейин Одам алайҳиссаломни жума кунида яратилган. Яратилиш кунларидаги олти куннинг ичидага жума кунидан бошқа жума кунида. Аллоҳ таоло "Ҳижр" сурасида марҳамат қилади: وَالْجَآنَّ خَلَقْنَاهُ مِن قَبْلُ مِن نَّارِ السَّمُومِ 27. Ва жинларни бундан олдин самум ўтидан яратдик. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 01:50 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар