Биз закот бера оламизми?

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан бир йилда йиғган пулимиз 2900$ бўлди. Биз закот бера оламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар ким ўз ҳиссасини ажратиши керак. Шунда кимни ҳиссаси нисобга етса ва нисобга етганига бир йил бўлган бўлса ўшанинг зиммасига закот вожиб бўлади. Савол: Эр-хотин биргаликда тижорат қилсалар закотларини қандай адо қиладилар?Жавоб: Аввало эр-хотиннинг мулки аниқ тайин қилинган бўлиши лозим. Чунки, икковларидан бирлари вафот этса, тақсим қилинадиган мерос тайин бўлишлиги шарт. Агар ажратиб тайин қилиб олмаган бўлсалар, у ўртадаги молни икки томонга тақсимланганда ҳар бирига нисоб миқдорича мол тегса, икковларига ҳам закот лозим бўлади. Агар тақсим қилинса, иккалаларига теккан улуш белгиланган закот нисобига етмаса, у ҳолда закот бермайдилар (Апке масаил унка ҳал). Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 02:01 | Савол-жавоблар | 142 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar