Рўза ва гунох

Ассалому алайкум! Мен хар душанба ва пайшанба кунлари нафл рўзасини тутуман. Ва ўша кунлари мактабга бораман. Мактабда кимнидир кўзи менга тушиши мумкин, рўмол ўрашга рухсат берилмайди, бўйнимиз хам очиқ юради. Бу эса Исломда таъқиқланган. Айтингчи, тутаётган рўзаларим қабул бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қабул бўлади. Барака топинг, Аллоҳ зиёда қилсин. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 02:01 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar