Аёллар шимини сотсак ундан тушган фойда ҳалолми?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз аёллар кийим-кечагини сотамиз. Ҳозир совуқ бўлаётганлиги учун аёллар(қизлар) шимига эҳтиёж катта. Шайх Ҳазратларини олдин берган жавобларини ўқиганмиз оёғи кўринмаса мумкин деганлар. Мижоз олаётганда аврати ёпиқ бўлса кейинчалик шимни ўзини кийса бундай ҳолатда сотган шимдан олган фойда ҳалол бўладими? Бундан биз гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлади. Чунки уламолар бир нарсани жоиз ўринда ҳам истеъмол қилиш мумкин бўлса унинг савдоси жоиз деганлар. Ножоиз жойда истеъмол қилиши ўзларига боғлиқ. Масалан телевизор, ундан Маккага улаб доим қироат ва ҳадислар эшитиб Қуръон дарсларини ўрганиш ҳам мумкин, бузуқ киноларни кўриш ҳам мумкин. Гуноҳ иш қилиш сотиб олганнинг ўзига боғлиқ. Албатта савдо вақтида бир аёлни аёллар билан мулоқат учун тайинланган бўлсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:55 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar