Исор ҳақида
Ассалому алайкум! Саволим бироз узун. Бунинг учун узур. Биз яқинда яқин қариндошимзнинг 30-40та аёл қизлар ишлайдиган цехга шерикчилик қилиб иш бошладик. У ерда ўзим ҳам ишлаб келмоқдаман. У ерда табиийки барча менга номаҳрам ва уларнинг бази бирларига дин ҳақида қўлимдан келганча айтиб келмоқда эдим ва бази бирлари ҳидоятга қайтишди иншаоллоҳ. Абдуллоҳ домланинг марузасини эшитдим унда номахрамга дин хақида айтиб уни хидоятга бошлаш нотўғри экан. Негаки фойдани келтиришликдан кўра зарарни даф этиш муқаддам турар экан. Саволим, бу қилганларим гуноҳми? Агар жоиз бўлмаса уларга қандай йўл орқали ҳидоятига сабаб бўлишим мумкин? Номаҳрамга фақат шахват кўзи билан қараб бўлмайдими ёки ҳеч сабаб қараб бўлмайдими? Масалан иш юзасидан менга мурожат қилишса мен уларга юзига қараб жавоб беришим мумкунми? Ёки ишхонада олдимдан ёнимдан юриб ўтишганда беихтиёр кўзим тушса бу ҳам жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар кимнинг ҳолати ҳар хил. Сизнинг фойдангиз тегаётган бўлса, ўзингиз улар билан апоқ-чапоқ бўлиб фитналаниб қолмайдиган бўлмасангиз ўргатаверинг. Сизга бўлган ишончидан фойдаланиб бузуқлик қилиб қўймасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 02:01 | Савол-жавоблар | 202 | Турли саволлар