Рибодан қайтариш
Ассалому алайкум! Ота ўғлининг қарз олиб тадбиркорлик қилишидан норози, чунки ўғил қарз устига қарз олиб иш қиляпти, орасида фоизга олинган қарзлар ҳам кўп, аммо иши 5 йиллардан бери айтарлик фойда бермаган, аксинча қарзи кўпайяпти, яна буни Аллоҳнинг бир ҳикмати бўлса керак деб яхшиликни умид қиляпти, аёли Аллоҳ қайтарган ишни қилиб яна Аллоҳнинг ҳикмати деманг, ишларингизни шариатдаги ҳукмини ўрганинг, рибони аралаштирманг, бунда барака бўлмайди деяпти аммо ҳеч кимга қулоқ солмаяпти, дипломи бор, аммо давлат ишида ишлашни хохламайди. Шайхимизнинг "Ижтимоий одоблар" номли китобларида бир ишга уч марта уриниб ҳам фойда кўрмаса у ишни ташласа бўлади, (манимча шундай эди) деб ёзилган экан, устозлар илтимос бизга насиҳат қилсангиз, бу масаланинг ҳукми нима?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг қайтарган ишини қилиб ҳеч ким барака топмайди. Топганлар бўлса улар истидрожда бўладилар. Аллоҳ таоло "Аъроф" сурасида марҳамат қилади:فَلَمَّا نَسُواْ مَا ذُكِّرُواْ بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى إِذَا فَرِحُواْ بِمَا أُوتُواْ أَخَذْنَاهُم بَغْتَةً فَإِذَا هُم مُّبْلِسُونَ44. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар.
Бундай муомалага «истидрож» – билдирмасдан, даражама-даража олиш дейилади. Аллоҳ огоҳлантириш мақсадида аввал бало-офатга дучор қилган эди, тазарру қилмади, куфрда давом этди. Бало-офат таъсир қилмайдиган қалб тош қотган, яхшилик умид қилиб бўлмайдиган қалбдир. Ундан энди иймон ҳам, бирор-бир яхшилик ҳам кутиб бўлмайди. Аллоҳ Ўзи ҳикоя қилаётган аввалги умматлардан шундай қаттиқ қалблиларини бир муддат тек қўйиб қўйган. Улар бошидан ўтган мусибатларни ва:
«Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик», – дейди.
Яъни улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Бу дунёнинг матоҳлари уларга селдек оқиб келган. Албатта, улар бу нарсаларга чексиз хурсанд бўлганлар. Аммо иймонсиз, тазаррусиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Аслида иймонли, тазаррули ва тақволиларга нозу неъматлар, фаровон турмуш берилиши лозим. Аллоҳ таолонинг ваъдаси шу. Аммо бу нарсалар кофир-мушрикларга берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади. Нозу неъматга кўмилган кофирлар ғурурга кетиб, яна ҳам кўпроқ исёнга, гуноҳкорликка ўзларини урадилар. Аммо ҳақиқий ҳикмат кейин пайдо бўлади:
«Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик».
Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Уларни бирданига Аллоҳнинг азоби тутди.
«Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар».
Энди тавба-тазарру қилишга имкон қолмади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 02:12 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш