Ҳомиладор рўза тутса болани ҳаққидан бабаҳра қилган бўладими?
Ассалому алайкум! Аввалдан бераётган ноўрин саволим учун узр сўрайман. Яқинда хомиладор эканимни билдим. Буни билсам хам рўза тутишни давом эттиряпман. Менда рўза тутаётганлигим учун хеч қандай салбий ўзгариш сезмадим. Лекин қайнонам тутумаслигим кераклигини, болани хаққидан бебахра қолдираётганимни, фарзанд олдида гунох эканини айтяптилар. Илтимос шу мавзуга ойдинлик киритсангизлар? Рўза тутсам, болани хаққи кечиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Қайнонангиз бекорни айтибдилар. Кузатиб туринг, агар саломатлигингизда салбий ўзгариш бўлса рўза тутишни кечиктиришга рухсат бор. Шу кунгача оналаримиз ҳомиладорлик пайтида ҳам эмизикли пайтларида ҳам рўза тутиб келишган. Зарар қилса шариатимиз кечиктиришга рухсат беради. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:13 | Савол-жавоблар | 142 | Рўза