Қурони Каримни тиловат қилиш илмини тарк этиш

Ассалому алайкум! Ман 1-гурух ногирони 31-ёшдаман, 5-вақт намоз ўқийман, яқинда Қурони Каримни тиловат қилиш илмини ўрганишни бошладим, аммо охиригача етказа олмадим касаллигим сабаб, мани касаллигим барча бадандаги пайлар ва мушаклар кичраядиган касаллик, нафас олишим ва кўз, тил, қўл-оёқ барчаси тортилиб кетгани сабабли ҳаракатлантиришда оғриқлар кўпаяди, тилим ҳарфлар махражига етганда ва гапиришга оғрийди ва нафас етмай қолади. Шу сабаб тиловат қилиш илмини охиригача етказа олмадим. Шу масалада динимиз талимотлари қандай? Шу илмни тарк қилганим учун гунохкор бўламанми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тажвид илмини ўрганиш фарзи айн, сиз имконингиз борича ҳаракат қилаверинг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 02:34 | Савол-жавоблар | 145 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar