Таксфри
Ассалому алайкум! Яна битта савол чиқиб қолди. Савол шундан иборатки, биз айни дамда Европадамиз. Бу ерда йирик магазинлар хорижий фуқароларга ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи)ни маълум суммадаги харажат қилганидан кейин қайтариб беради. Айтайлик бу сумма миқдори 120€. Шу холатда, мисол учун мен 100€ лик нарса сотиб олдим, шеригим эса 60 € лик нарса олди. Биз ушбу иккаламизнинг харид чекларимизни умумлаштириб, 160€ лик ҳаражатни биттамизнинг номимизга расмийлаштириб қайтариладиган 10% ни олишимиз жойизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биз у ернинг қонунларини қандайлигини билмаймиз. Ёлғон ишлатсанглар ва макр қилсанглар жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 02:34 | Савол-жавоблар | 152 | Ақийда