Ўтганларни гуноҳларига келажак жавоб бериши адолатданми?

Ассалому алайкум! Яқинда бир маърузада кучли бир нарса эшиттим, адашмасам ёки хадис ёки хадиси қудсий эди. Бир инсон мунофиқ бир ёмон инсон бўлса, қанақадир котта гунохларни қилса унинг бу иши нафақат ўзини бу дунёда ва охиратда хор қилади балки буни касри етти авлодига етаркан. Шунақа гунох хақида хадис борми? Демак бўса бу ерда адолат қанақа бўлади? Шунақа инсонларни биламан бобоси роса ифлос ёмон инсон эди, отаси амакилари хам шуни касрими билмиман асло кўкаришмади, энди неваралари шунақа. Хеч бир омади кемиди, доим хорлик чакмонини кийишган, бўмаса роса харакат қилишади, намозхон неварасиям бор. Нега биров учун биров хор бўлишга махкум?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида кейинги авлод хор бўлишга маҳкум эмас. Афсуски улар ҳам ўша хорликни танлаган ота-бобосини йўлидан юриб, уларни берган тарбиясидан чиқиб кетмайдилар. Жуда кўпчилигини кўрганмиз чиқиб кетишни хоҳламайдилар. Ота-бобоси қилган бемаъни ишларни шараф деб қиладилар. Акс ҳолда отанинг ёмонлиги туфайли фарзанд ноқобил бўлмайди. Аллоҳ таоло бу нарсани Озордек буттарошнинг ўғли Иброҳим алайҳиссаломда намуни қилиб кўрсатиб қўйган. Абу Жаҳлдек исломнинг биринчи ва ашаддий душманининг ўғли Икрима розияллоҳу анҳуда кўрсатиб қўйган. У саҳобалар ҳам аввалида отасининг йўлини танлашди, отасининг йўлини фахр деб билишди, отасини қилган ишларини одамлар ичида обрў деб билишди ва отаси берган тарбиядан кечишолмади. У йўлни нотўғрилигини билиб ундан вос кечишгач саҳобий бўлишди. Қанча қанча фатҳларга сабабчи бўлдилар, натижада шаҳид деган буюк мақомда вафот топдилар. Сиз айтган кишилар ҳам Иборҳим алайҳиссалом, Икрима розияллоҳу анҳу ва бошқа солиҳлар йўлларини тутишса, албатта шарафга эришишади. Кузатиб қарангда, улар оталари фосиқлик билан обрў топган бўлсалар ҳам ўша обрўни ўзларида олиб қолишга ҳаркат қилишади. Саодат йўлига юришни паст кетиш, обрўсини тўкилиб қолиши деб билишади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 02:56 | Савол-жавоблар | 157 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar