Номоз ўқишни астойдил истайман
Ассалому алайкум! Ароқ ичаман, базида чўчқа гўшт ейман, ит гўшти ҳам еганман. Мен бу нарсалар гуноҳлигини биламан, аммо нафсимни енголмаяпман. Номозни астойдил истайман, лекин билмайман. Нега киролмаяпман? Илтимос сизлардан менга йўл кўрсатинг, бу оиламизда ҳеч ким номоз ўқимаганиданми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз таҳоратни қилинг, намозни билсангиз ҳам билмасангиз ҳам масжидга жамоатга боринг. Пешонани саждага қўйиб Аллоҳим бу ҳаётимиз машинасини мендан бошлаб Ўзинг рози бўладиган томонга бургин. Ўзимни намозни ўқувчи ва зени зурриёдларимдан ҳам намозни қоим қилувчиларни чиқаргин деб астойдил Аллоҳдан сўранг. Сизни аввалда нима қилганингизни Аллоҳга ҳеч оғирлиги йўқ. Сизданда баттар ширк, куфр ва бутпарастликка ботганлар ҳам астойдил тавба қилдилар валийюллоҳ мақомига етишдилар. Айни сиз каби ҳаёт кечириб бир ҳиммат қилиб оилани ролини Аллоҳ томонига буриб, ўзи ҳам оиласи ҳам ота-онаси ҳам намозхон бўлиб, фарзандлари қори бўлиб, закотларни бериб солиҳ яшаб ўтган инсонларни бир нечтасини биламиз. Абу Лаҳаб ва унинг аёли дўзахилиги аниқлиги ҳақида оят нозил бўлган. Уларни Дурра исмли бир қизлари бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилганларида Дуррахон ҳам Аллоҳдан астойдил ҳидоят сўраб Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилди. Етиб келганида Мадинадаги бир неча муслима аёллар “Аллоҳнинг душмани бўлган Абу Лаҳаб ва унинг хотинини қизи” деб уни таъна қилишди. Аслида бу ҳақиқат эди, чунки мусулмонларга Абу Лаҳаб ва унинг хотинидан ўта даражада қаттиқ озор ва мусибатлар етган эди. Шунда Дурра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордилар, мусулмон бўлганини ва Мадина аёлларини шундай муомала қилганини арз қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ ғазабландилар ва минбарга чиқиб Дурра у зотнинг қариндоши эканлиги муслима бўлганлиги, қиёмат кунида қариндошларини шафоат қилишларини ва қайтиб Абу Лаҳабнинг қизи деб озор бермасликларини айтдилар. Дурра розияллоҳу анҳо исломда энг шарафли табақадаги аёллардан бўлдилар. Оиша розияллоҳу анҳо онамизнинг хос шогирдлари бўлиб илм ўргандилар. Минглаб инсонларнинг ҳидоятига сабабчи бўлдилар. Дуррадан ҳадислар ривоят қилинган. Демак гап кимни фарзанди бўлишда ҳам аввал қанақа гуноҳлар содир қилганлигида ҳам эмас. Биз ҳам дуо қиламиз, Аллоҳ сизга тавфиқ берсин, ибодатли умр берсин, шу сиздан бошлаб оилангизни машинасини роли Аллоҳ томонига олиб борадиган йўлига тушсин. Сиздан ҳам гапимизга беэътибор қолмаслигингизни илтимос қиламиз. Сиз ўзингизни ўзингиз ўнгламагунингизча бошқа ҳеч ким ўнглолмайди. Жавобимиз етиб бориши биланоқ таҳорат қилинг ва масжидга югуринг. Бошқа ҳеч нарсани ўйламанг. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 03:51 | Савол-жавоблар | 174 | Ҳалол ва ҳаром