Бир ҳил миқдордан, бойликдан ҳар йили закот берилаверадими
Ассалому алайкум! менда бир савол бор эди қидириб топа олмадим . 1) масалан дейлик 2019 йил 1 августда битта одамда 100 миллион сўм бор эди ва шу пул миқдори ўзгармасдан 1 йил турди ва ўша одам 2020 йил 1 августда 100 миллионни қирқдан бири миқдорида 2.5 миллион сўм закот тўлади натижада 97.5 миллион сўм пул қолди тақдир тақозоси билан ўша 97.5 миллион сўм яна бир йил ўзгармасдан турди яъни 2021 йил 1 августгача ўзгармасдан турди табиийки бу миқдор яна нисоб миқдори бўлади энди савол ўша одам закоти 1 йил олдин берилган бойликдан яна закот берадими ? бошқача айтганда закот молни поклаш деган манони билдираркан 1 йил олдин покланган бойликдан яна закот берилаверадими ? 2) биринчи саволни давоми сифатида мободо агарда бир миқдор ёки бойликдан модомики нисобга илинар экан закот ҳар йили берилиши шарт бўлса унда ўша бошланғич 100 миллион токи нисоб миқдоридан камайгунча ҳар йили закот берилаверади деган ҳулоса чиққан бўлармиди 3) яна бир марта биринчи саволни давоми сифатида мободо агар бир миқдор ёки бойликдан фақат бир марта закот бериладиган бўлса унда масалан ўша 100 миллиондан закот берилгандан кейин 2021 йилгача қолган 97.5 миллионни устига агар нисобга етадиган пул миқдори қўшилсагина (масалан 40 миллион) закот тўланади агар нисобга етмайдиган пул миқдори (масалан 10 миллион сўм) закот тўланмайди бўладими ? агар масалан 40 миллион қўшилса шунда 2021 йил 1августда фақат ўша 40 миллионни 40 дан бири - 1 миллион сўм закот тўлайдими 4 ) нисоб миқдоридан закотни ажратиб қўйиб ўша пулни ишлатмасдан закот олишга муносиб одам топилгунча ёки бошқа сабаб учун закотни кечиктириб турса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Беради, чунки у бой ҳисобланади. 2). Тўғри. Шунинг учун уни оборотга тикишга мажбур бўлади. 3). Ҳар қандай ҳолатда, ҳатто қўшилса ҳам ёки камайса ҳам закотдан ажратилаверади. Аввалги юзга ҳам қўшилган қирққа ҳам закот чиқаради. 4). Бўлади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 04:13 | Савол-жавоблар | 161 | Закот
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Беради, чунки у бой ҳисобланади. 2). Тўғри. Шунинг учун уни оборотга тикишга мажбур бўлади. 3). Ҳар қандай ҳолатда, ҳатто қўшилса ҳам ёки камайса ҳам закотдан ажратилаверади. Аввалги юзга ҳам қўшилган қирққа ҳам закот чиқаради. 4). Бўлади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 04:13 | Савол-жавоблар | 161 | Закот