Рус аёлга маслахат

Ассалому алайкум! Мени бир рус танишим бор эди. Яқинда тo‘сатдан: "Масжидга чиқисанми? Жумъа намозгачи? Мени эрим вафот этди. Мусулмон эди, хар Жумъа куни Жумъа намозга борар эди... Эртага Жумъа намозда унинг ҳаққига дуо қилиб қo‘й. Имомга хам айт" деб илтимос қилди. Мен эрини ҳаққига намозларимда ва Жумъа куни Жумъа намозида ҳам дуо қилдим. Аёл жуда сиқиляпти... Эримсиз хаёт қизиқ эмас деб хар куни йеғлайди... Ӯзидан сo‘расам Исломни қабул қилмаган (Православная христианка) экан. Икки қизчаси ҳам шундай. "Эрим билан шундай келишганмиз: Ӯғил бo‘лса Мусулмон қиламиз, қиз бo‘лса православ динида бo‘лади деб. Афсуский o‘ғил бo‘лмади икки қизмиз бор" деди. Бo‘либ o‘тган ишлардан кейин хаётга ҳам динга ҳам ишонмай қолаябман деябди. Ман мана шу вазиятда унга Ислом динини қабул қилиш хам Рахматли эри учун ҳам o‘зи ва қизлари учун ҳам энг тo‘ғри қарор ва нажот эканлигини тушунтирмоқчиман. Фақат шошиб, дангал Ислом энг тo‘ғри йo‘л! o‘тмасанг дo‘захий сан деб чo‘читиб қo‘ймоқчи эмасман... Устозлар, у рус аёл Имомга, ва Қурон тиловатига ишонади. Қандай қилиб унга Ислом нажот ва энг тo‘ғри йo‘л эканлигини тушунтириб, уни Муслима қилишим мумкин? 1) Илтимос маслаҳат беринг. 2) Қандай рус тилидаги китобни o‘қиса, Ислом энг тo‘ғри йo‘ллигини тушунади? Ва динга мехри ошиб, уни қабул қилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб рус тилидаги “Ийман, Ислам, Куръан” ва “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласидан 2-том “Ислам и Ийман” 19-том “Оламларга раҳмат пайғамбар” китобларини олиб ҳадя қилинг. Агар топа олмасангиз манзилингизни беринг сизга ўзимиз почта орқали бўлса ҳам етказамиз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 04:24 | Савол-жавоблар | 179 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar