Имомга иқтидо қилсаю имом буни билмаса
Ассалому алайкум! Бугун, дарсдан чиқиб, аср намозини ўқиш учун масжидга кирдим. Оёқ кийимимни ечаётган пайтимда, бир киши такбири тахрима айтиб намоз бошлади. Ман тез келиб орқасидан турволдим. Шу имомга иқтидо қилганимни ният қилиб намозни бошладим, лекин у одамга билдириб қўйиш эсимдан чиқиб қолибди. У қолган такбирларни ичида айтди, лекин харакатларидан нима қилаётганини сезиб, ортида ўқийвердим. Чап елкасига салом бергандан кейин манам салом бериб намозни тугатдим. Кейин у одам чиқиб кетди, ман тасбеҳларни айтиб, дуо қилиб чиқдим. Шу намозим дуруст бўлдими? Чунки имом унга иқтидо қилганимни намоздан кейинам билмади? 2). Ниятда “ушбу имомга эргашиб ўқишни ният қилдим” деса бўладими ёки намозни ният қилиб шу имомга иқтидо қилдим дейиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Билмаган бўлса қайта ўқиб оласиз. 2). Фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:04 | Савол-жавоблар | 166 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Билмаган бўлса қайта ўқиб оласиз. 2). Фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:04 | Савол-жавоблар | 166 | Намоз