Карго ҳаққи

Ассалому алайкум! Биз телеграм гуруҳ орқалик туркиядан заказга кийим кече олиб келиб сотамиз. Хамма расходларни ўз ёнимиздан тўлаб мижозга қўлига борганда хисоб қиламиз. Яни бир кийимни 20$ га осак уни гурухга 25$+ карго деб ёзилади. Каргони нархи эса хамма каргода хар хил экан 4$ дан 7$ гача бир килограмига. Саволим шу карго кг нархини 5$ бўса мижозга 6.5$ дан олишимиз жойизми? Чунки карго бизга етиб келганда уни олчаб грам гирамигача тўғри чиқазишкаям қийналмоқдамиз ва яна бошқа майда-чуйда расходлархам чиқиб турибти. Шуни кг нархига қўшиб этсак бўладими? Яъни мижозга 5$ дан урган каргойимизни 6.5$ дан қўшимча хизматлари билан деб этилса тўри бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қўлига топшираётган пайтингизда шунча нархга сотамиз десангиз у қабул қилса бўлди. Ундан аввалгиларининг ҳаммаси савдо эмас ваъдалашув бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 04:24 | Савол-жавоблар | 201 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar