Сандек хотиним йўқ манга бегонасан деса

Ассалому алайкум! Эрим билан 9 ойдан бери кўришганимиз йўқ. Россияда ишлайди. Қайнона қайнотам билан келишмовчиликлар туфайли эрим манга “сандек хотиним йўқ, манга бегонасан” деса ўртага талоқ тушадими? Биз эрим билан яхши яшар эдик қайнона қайнотам эримга агар аёлин билан ажрашмасанг оқ бўласан деб айтишди. Шундай дейишга ҳақлари борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳақлари йўқ, аммо айтган бўлса талоқ тушган. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 04:24 | Савол-жавоблар | 157 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar