Пенияли (фоизли) насия савдо

Ассалому алайкум! Муддатли тўлов орқали турли техника буюмлари сотиладику (телифон, телевизор 1-3йилга), бу насия савдо дейилар экан. Изланиш ҳизматидан насия савдо жоиз эканлигини ўқидим. Лекин шартномада пения (тўлов муддатидан кеч қолса фоиз) бўлмаслиги керак экан. Шу боис бир (насия савдо билан шуғулланадиган) дўкондан суриштирдим. Сотувчининг айтиши бўйича Ўзбекистон ҳудуда бу каби иш билан шуғулланувчи барча дўконлар шартномасида пения(фоиз) бўлиши шарт экан, бу иш юритиш қоидасида мажбурий кўрсатилган экан. Яна у одам "-пениясиз фаолият юритувчи дўкон топа олмайсиз, бу мажбурий деди". Саволим шундаки бу каби олди-сотти ишлари жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пениясиз савдо қилувчилар жуда кўп. Шунақалардан олинг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 04:35 | Савол-жавоблар | 160 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar