Турмуш ўртоғим лўлиларни кофир дейди

Ассалому алайкум! Мен бераётган сволим ҳақида излаб кўрдим лекин тушунмовчилик бўлгани учун савол беришга тўғри келди. Бир неча кун аввал уйимизга бир тиланчи аёл келган эди. Кейин турмуш ўртоғим унга нисбатан салбий муносабатда бўлди ва булар мусулмонмас. тиланчиликни ўзларига касб қилиб олган. Мусулмон унақа бўлмйдику деди. Мен майли шунда ҳам мусулмонмас деманг дедим. Лекин барибир айтганида туриб олди. Яна турмуш ўртоғим диндаги радикал гуруҳларга нисбатан ҳам шундай муносабатда. Мусулмонни кофир деб ўлдирган одам қандай мусулмон бўлади дейди. Ҳалиги аёлнинг этиқоди ҳам номаʼлум, лекин ростдан ҳам оч қолганидн сўраб келганга ўхшамайди ҳамма лўлилар қатори. Шунга ўйланиб қолдим агар мусулмон бўлсачи, унда эрим диндан ажраб қолмайдими? Бирор илмли кишига боришликни маслаҳат берасиз аммо ундай кишини топа олмаймизда шунинг учун илтимос жавоб берсангиз? никоҳимизни қайтадан ўқитамизми? Лекин кофир сўзини ишлатмадию мусулмон эмас деди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Модомики Аллоҳни, расулини ва динимиз иймонга шарт қилган нарсаларни инкор қилмас экан мусулмонмас дейиш мумкин эмас. Шунинг учун бу каби масаларда эҳтиёт бўлиш керак. Бирор ишни қилган кишини кофир бўлади дейиш билан аниқ бир кишига куфрни нисбат беришда фарқ бор. Шунинг учун мусулмон киши бошқа кишидан куфрга далолат қиладиган ишни кўрса ҳам уни куфрда айблашга шошилиш керак эмас. Балки ўша кишига бу иш нотўғри эканлигини тушунтириши керак. Агар инкор қилса, унда кофир бўлади. Лекин бу иш оддий мусулмоннинг иши эмас, балки шунга масъул бўлган қозиларнинг вазифаси ҳисобланади. Шундай экан мусулмон бошқа кишини кофир демайди. Сизнинг турмуш ўртоғингизни гаплари, мусулмоннинг иши эмас деган қабилда бўлиши керак. Шунинг учун ҳам кофир деган гапни айтмаганлар. Ана шундай ҳолат юз берса, бу гапни гапирган кишини адабини берилади. У киши диндан чиқиб қолмайди. Никоҳни қайта ўқитишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам! Мусулмонни кофир дейишнинг ҳукмини қуйидаги линкда берилган мақоладан билиб оласиз.https://islom.uz/maqola/169

9 Май 2022, 05:08 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar