Автоуловни бўлиб тўлаш

Ассалому алайкум! Бугун бир қўшним қарз масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилди. Сабабини сўрадим. У киши менга: "мен икки йилдан бери нексия русумли автомашинада ўзимни ва оиламни боқиб келмоқдаман. Машинани уч йилга бўлиб тўлаш учун бир корхонадан олганман. Келишув оғзаки бўлган. Қарзимни тўлиқ қайтаришга яна бир йил қолди. Шу кунларда автоуловнинг эгаси мени чақиртириб қолган пулни яъни 35 млн. сўмни бир йўла тўлаб машинани олиб кетишим мумкинлигини айтди. Мен унга ҳозир бунча пулим йўқлигини айтдим. Машина эгаси фақат бир йўла тўлашим кераклиги айтди. Бундай ҳолатлар жуда кўп учраб туради. Аксарият машинани бўлиб тўлашга берувчилар оз муддат қолганида турли баҳоналар қилиб қарзга олувчини келишувни бузишга ҳаракат қилишади. Ушбу ҳолатда бўлиб тўлашга берувчининг иши қай даражада тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Келишган бўлса келишганини тўлаши керак. Сотувчига бундай иш қилувчи инсон мунофиқ, лафзсиз, худбин, шариатни ва бир мусулмонни қадрламаган бир инсон бўлиб қолишини айтиш керак. Бундай инсон бўлиб яшашни нима кераги бор? Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 05:19 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar