Латарея

Ассалому алайкум! Мен видео операторман, ҳамкорларимиз билан биргаликда совринли ўйин тасвирга олдик. Ўйин шартларини мен кечроқ билдим, ўйин шарти шундан иборатки ҳар бир иштирокчи 15.000 сўмга шахсий тартиб рақамини сотиб олади. Ғолиб тартиб рақамлари орқали аниқланади. Бу ўйин ҳалолми ва мен ушбу лойиҳада фаолиятимни олиб боришим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 178 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar