Аёллар сафари
Ассалому алайкум! Мен 19 ёшдаман. Онам билан Қозоқистоннинг Тараз шахрига 310 км лик масофага махрамсиз боришимиз мумкунми? Адамлар бизни чегарадан ўтқазиб қўя олмайдилар, уйдан ўзимиз етиб олишимиз керак. Маршруткада 6-8 соатлик йўл. Адамлар маршруткага чиқариб юборганларида ҳам йўл давомида 2-3 маротаба бошқа транспортларга чиқамиз, шундагина манзилга етамиз. Бормаганимизга 2 йил бўлди. Бувимларни кўргани бормоқчимиз. У ердан тоғаларим ҳам ишда бўлганликлари сабаб кутиб ололмайдилар. Хуллас, махрам билан сафар қилишни иложини топа олмаяпмиз. Бундай ҳолатда қандай сафар қилишимиз мумкин? Иккита синглимни ҳам бирга олиб борсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жоиз эмас деганлар. Баъзи мазҳабларда ишончли аёллар жамоаси билан сафар қилса бўлади дейилган. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 169 | Турли саволлар