Мен хам шерикми

Ассалому алайкум! Отам телефонда қимор ўйнаяптилар, савол жавобли кунига пул тўлайдилар, натижада 1киши ютиб чиқади. Мен қимор бу харом десам мен қарзимга ўтказиб юбораман бошқа илож йўқ дедилар. Мендан хам мен биладиган савол экан сўрадилар мен хеч нарса деёлмай жавоб бердим, мен хам қиморга шерик бўлдимми? Отам сизларни телеграм каналингизни кузатадилар илтимос жавобни шу ерга хам қўйсангиз. Отамни яхши кўраман маслахатингизга мухтожман?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қимор динимизда ҳаром қилинган ва унинг ҳукми ҳам тайин. Сиз аралашманг, жавоб ҳам берманг, ўйнаётганида ёнида ҳам ўтирманг. Бир марта ҳаромлигини айтган бўлсангиз жавобини отангиз ўзи беради. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 06:03 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar