Санодан аввал Аъузу биллаҳ

Ассалому алайкум! Намозда ниятда қўллар боғлангандан кейин санодан олдин Аъузу биллаҳ калимасини айтиш вожиб амалми? Санодан аввал Бисмиллаҳни айтиб намоз ўқиркан бир биродаримиз. Буни ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларининг баёнида санодан аввал тааввуз ва тасмияни айтиш йўқ. Санодан кейин тааввуз ва тасмияни имом ёки ёлғиз ўқувчи айтади, иқтидо қилувчи айтмайди. Чунки тааввуз ва тасмия қироат қилувчи учун суннат. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:32 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar