Сут эмизиб қўйиш
Ассалому алайкум! Болани онасидан бошқа аёл эмизса у хам она хисобланишини биламиз ва болани эмизмоқчи бўлган аёл ўзини эридан рухсат олиш керелиги ва боланиям ота онаси рози бўлиши кераклигини эшитганмиз, лекин ўша аёл болани ота-онасини рухсатисиз эмизсачи? Мен ўғлимни бувисига ташаб иш билан оз вақтга паспорт столга борип келиш учун кетгандим. Унча узоқ вақт қопкетмагандим. Болам йиғласа қайнонам овсинимни олдига обкириб эмизишипти. Розилигимсиз эмизса хам она бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша эмизган овсинингиз шу эмган болангизга разоий она бўлди. Сиз айтиб ўтган розиликлар бўлмаса ҳам собит бўлаверади. Бу ерда бир масала бор. Аёл кимга соғиб берганини ва болани ким эмизганини билиб қўйиши шарт. Чунки сутингизни ичган бола ёки болангиз бировни сутини ичса ўша бола сут эгасига эмизикли фарзанд ҳисобланади. Келгусида ўша фарзандга қиз беришингиз ёки қиз бўлса ўғил фарзандларингиздан бирортасига келин қилиб олишингиз ҳалол бўлмайди. Туғруқхонада ишловчи хамширалар ҳам бу нарсага қаттиқ аҳамият беришлари шарт. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 12:58 | Савол-жавоблар | 143 | Оила ва турмуш