Яралишдаги танлов
Ассалому алайкум! Яқинда қизик бир маълумотга дуч келдим, эмишки Аллоҳ инсонни яратишдан олдин ундан сўраркан, эй инсон сени фаришта қилиб яратайми ёки инсон қилиб!? Шунақа нарса хадис ёки оятларда келганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ ундай бўлмаган. Бундай бўлган, Аллоҳ таоло "Аҳзоб" сурасида марҳамат қилади: إِنَّا عَرَضْنَا الْأَمَانَةَ عَلَى السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَالْجِبَالِ فَأَبَيْنَ أَن يَحْمِلْنَهَا وَأَشْفَقْنَ مِنْهَا وَحَمَلَهَا الْإِنسَانُ إِنَّهُ كَانَ ظَلُومًا جَهُولًا 72. Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золимдир, ўта жоҳилдир.
«Омонат» сўзи «амана» феълининг масдари – иш-ҳаракат номи бўлиб, «ишониб топширилган нарса» деган маънони англатади. Ушбу ояти каримадан Аллоҳ таолонинг омонати, бирортага ишониб топшириладиган нарсаси борлиги тушунилади. Бу омонат нима эди, деган саволга уламоларимиз ушбу оятдан ва бошқа турли манбалардан келиб чиқиб, «Шариат таклифлари ва Аллоҳнинг фарзлари», – деб жавоб берадилар. Бошқача қилиб айтганда, Аллоҳ таолонинг Ўз ҳаққига, инсонларнинг ҳаққига ва бошқа махлуқотларнинг ҳақларига боғлиқ амрларини, наҳйиларини, кўрсатма-таълимотларини ва ҳукмларини ўз жойига қўйиш бўйича унинг ишонган вакили бўлиш таклифи, демакдир. Бу эса ўз ихтиёри билан бўладиган нарсадир. Яъни ўша таклифларни амалга оширадиганлар ўз ҳурриятига – хоҳласа, амал қилиб, хоҳламаса, қилмаслик ихтиёрига эга бўлади. Ушбу оятдан Аллоҳ таоло мазкур омонатни Ўзининг турли махлуқларига таклиф қилгани билинади.
«Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик».
Аллоҳ таоло шариат таклифларини, фарзларини, Ўз амр ва наҳ-йиларини қабул қилишни Ўзи яратган чексиз, мустаҳкам осмонларга таклиф қилган. Бепоён, турли мавжудотларни, махлуқотларни ўз ичига олган ерга таклиф қилган. Саботли ва сервиқор тоғларга таклиф қилган.
«Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар».
Бу омонатни кўтариш шунчалик оғир эдики, ҳатто шундай улкан, пишиқ, қувватли ва умри узун осмонлар, замин ва тоғлар ҳам уни кўтаришдан қўрқдилар. Бу омонатни уддалаб, ўрнига қўя олишларига кўзлари етмади. Ихтиёрий бўлиб, омонатни бўйинларига олишнинг ўрнига, ихтиёрсиз бўлиб, доимий равишда ўзлари учун Аллоҳ таоло қўйган чегарадан қилча ҳам четга чиқмай юришни афзал кўрдилар.
«Уни инсон кўтарди».
У омонатни инсон кўтарди. Чексиз осмонлар кўтаришдан қўрққан омонатни уларнинг остида яшайдиган кичик зарра – инсон кўтарди. Улкан ва қадимий ер кўтаришдан қўрққан омонатни унинг устида яшаётган умри қисқа, кичик бир жонзот – инсон кўтарди.
Салобат ва қувват рамзи бўлган тоғлар кўтаришдан қўрққан омонатни уларнинг орасида яшайдиган кўримсиз ва заиф бир махлуқ – инсон кўтарди.
«Дарҳақиқат, у ўта золимдир, ўта жоҳилдир».
Дарҳақиқат, инсон жинси (ҳамма эмас, албатта) ўта золимдир. Ўзига юклатилган ва ўзи қабул қилган омонатга мувофиқ иш юритмасдан, ўзига ўзи зулм қилади.
Инсон жинси ўта жоҳилдир, шунинг учун ўзи рози бўлиб, қабул қилиб олган омонатнинг улканлигини билмасдан, унга хиёнат қилади. Инсон зулм қилавермасдан, ўзига юклатилган омонатни адо этсин. Инсон жоҳил бўлавермасдан, ўзига юклатилган омонатнинг қанчалик нозик эканини тушуниб етсин. Ахир унга осмонлар, ер ва тоғлар кўтаришдан қўрққан омонат юклатилган-а! ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 06:25 | Савол-жавоблар | 160 | Ақийда