Маст ҳолда вафот қилганга дуо
Ассалому алайкум! Бир қариндошимнинг дадаси бир неча йил аввал вафот этганлар. Улар ароқ ичган ҳолларида яни маст ҳолатда вафот этганлар, шу сабабдан уларга жаноза уқилмаган. Маст ҳолатда вафот этган инсон, жаноза ўқилмаган инсон жаҳаннам қарига ташланади деб ўқигандим. Ҳамда Тавба сураси 113-оятда "улар олов соҳиблари эканлигини аён бўлганидан сўнг мағфират сўраб дуо қилиши дуруст эмас" дейилган экан. Шунда қариндошим дадаси учун дуоларида Аллоҳ раҳматига олишини, мағфират қилишини сўраб дуо қилиши мумкин эмасми ёки бу оят фақатгина мушрик бўлган инсонларга мағфират сўраш ҳақидами? Қариндошим қандай дуо қилиши жоиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон бўлган бўлса, ичган ҳолатда вафот топса ҳам ҳаққига дуо қилинаверади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 06:36 | Савол-жавоблар | 183 | Долзарб саволлар