Кредитдан қайтариш
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим шариатга амал қилмаганлиги сабабли оиламизда жуда кўп низолар келиб чиқяпти. Амру маъруф, нахий мункар эркагу аёлга фарзлигини биламан. Лекин мен турмуш ўртоғим билан бу йўлда келишолмай қоляпман. Гапирмай десам жим қараб туриб гуноҳкор бўлишдан қўрқаман. Жаҳлдор. Мен сатрдаман. Бунга қаршилиги йўқ. Лекин иффатимни ҳимоя қилмайди. Оиламизда меҳр муҳаббат йўқ. Фарзандлари билан шуғулланмайди. Кредитга олиб келган маҳсулотини ишлатмаганлигим учун икки марта уйдан чиқиб кет деди. Мени яқинларим ҳам турмуш ўртоғимни яқинлари ҳам динини яхши билишмайди ва амал қилишмайди. Битта ўзим, ҳеч ким мени тушунишни хоҳламайди. Биринчи марта оиламизни тинчи учун кечирим сўрадим. Мени ишларимга аралашма дейдилар. Икки марта уйдан чиқиб кет деган гапи билан менга икки талоқ тушганми? Илтимос сизлардан менга тўғри йўл кўрсатингизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чиқиб кет дегандан нимани ният қилганлиги эрингизга боғлиқ. Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Бу ўринда сиз фиръавннинг хотини Осиё онамизнинг йўлини тутинг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам меҳр беришга ҳаракат қилаверинг. Бўл деса ҳамма нарсани бўлиши бу Аллоҳга хос. Асло жаҳл қилманг. Эрингиз сизни яхши кўришингизни билсин, меҳр беришингизни хис қилсин. Бунинг учун албатта муддат керак бўлади. Ҳар куни ҳожат намозини ўқиб тавфиқ сўранг. Оилани бузиш осон, лекин ҳақиқий мўминалик сабр қилиб узоқ йиллар бўлса ҳам ўз турмуш ўртоғининг тавфиқига сабаб бўлишдир. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:27 | Савол-жавоблар | 159 | Оила ва турмуш