Мадинабону деган аёл ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бундан бир неча йил олдин Фарғона вилояти Ёзявон туманидаги Мадинабону исмли аёл хақида эшитиб борган эдик. У аёлни айтишича бир куни тунги тахажжуд намозини ўқигандан сўнг унинг қалбига бир нур киради шу кундан бошлаб нонга овқатга тўйдим лекин Фотиҳа сурасига тўймадим. Доим уни такрорлаб юрдим дейди ва орадан бироз вақт ўтиб у аёлга инсонларнинг барча ички азолари кўрина бошлабди. У бундан қўрқиб кетган. У аёлни олдига Республика ташхис марказидан докторлар келиб уни пойтахтга олиб кетибди. У аёл бошқа хонада докторлар бошқа хонада битта беморга ташхис қўйишибди ва натижалар бир хил чиқибди. Улар бу аёлга ноёб истедод насиб қилганлигини айтиб уни ўша ерда малака оширишга олиб қолишибди. Шундан сўнг у хақида китоблар чиқарилибди, дунёни 16 давлатига сафарлар уюштириб турли беморларни даволабди. Биз борганимиза эрталаб еган нарсамизни айтиб ана ошқозонингизда турубди деб айтди. Лекин рост топиб айтди ва касаллигимизни айтди ва сиз битта М.. исмли аёл билан кўп гаплашасиз экан ғийбатини эшитасиз экан шунинг учун юзингизда доғлар бор деди. Хаиқатда тўғри айтди. Энди тавба қилинг ва ғийбат учун 300 та Ихлос сурасини ўқинг деди. У ерда кўп инсонлар ўтиради ва бир бирини ташхисини эшитади. Бошқасига сиз уйингизда бир илонни ўлдирган экансиз мана у кафтимда хунини сўраяпти деди. Ўлдирган илон учун 7 марта Фотиҳа сурасини ўқийсиз деди. Хуллас хар хил ишлар учун сураларни малум ададда ўқилиши кераклигини айтади ва ёзиб олишимизни тайинлайди. Чап қўлим билан ички азоларингизни қўлимга олиб кўраман ўнг қўлим билан осмон хабарини оламан дейди. Саволим шуки бу хол бўлиши мумкинми? Биз хам у аёлни олдига борганимиз учун гуноҳкормизми? Мен кейинроқ бундай нарсалар гуноҳлигини билиб тавба қилдим ва қайтиб бормадим. Агар нотўғри бўлса шунча юртдошларимиз у аёлга алданяптими? Хатто қўшни ресбупликалардан хам келишади. Мен энг ажабланган нарсам хатто республикадагилар хам ишонгани китобларида чет эллик докторлар ва ўзбек докторлари билан тушган расмлари ва олган дипломлари. Хатто литсензияси хам бор экан айтиши бўйича.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Уларнинг ҳолатида жинларга илашиб қолишади ва жинлар мусулмонларни йўлдан оздириш, куфрга чақириш учун ундайлардан фойдаланишади. Аслида улар Аллоҳга яқин бандалар эмас шайтонга яқин ва суюкликларидан ҳисобланишади. Иймон келтирмаган инсон Ихлос сурасини милион бор такрор ўқиса ҳам фойдаси бўлмаганидек у каби инсонлар ҳам ўқишидан фойда йўқ. Буни тўғри тушунмаган инсонлар уларга ихлос қилаверадилар. Ҳаммаси маккорлик. Буларнинг энг каттаси Дажжолдир. Дажжолни бу каби фитнага соладиган гап ва ишлари жуда кўп бўлади. Оддий буларга ишонганлар дажжолга ўйланиб ҳам ўтирмасдан эргашиб кетишади. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳақ билан ботилни ажратиш учун шариат мезонини нозил қилган. шариатга зид бўлган ҳар қандай ғайри табий ишлар оқибатда дўзахга олиб боради. Қиёматга яқин бу каби маккориклар кўпайиб кетади. Охири Дажжол чиқади. Аллоҳ таоло унга одамларни адаштириш учун ғайритабий қобилятларни ҳам берган. У инсонларни ўзига ибодат қилишга чақиради. Иймони заиф одамлар иккиланиб қолган вақтда хоҳласаларинг сенларни ота-оналарингни тирилтириб бераман – дейди. Улар “агар шундай қилсанг сенг иймон келтирамиз” дейишади. Дажжол буйруқ беради шайтон ва жинлар уларнинг ота-оналари суратига кириб олдиларида намоён бўлишади. Шунда улар Дажжолга иймон келтириб унга ибодат қилишади. عن أبي أمامة الباهلي رضي الله عنه قال النبي صلى الله عليه وسلم عن الدجال : " وَإِنَّ مِنْ فِتْنَتِهِ أَنْ يَقُولَ لأَعْرَابِيٍّ أَرَأَيْتَ إِنْ بَعَثْتُ لَكَ أَبَاكَ وَأُمَّكَ أَتَشْهَدُ أَنِّي رَبُّكَ ؟ فَيَقُولُ : نَعَمْ . فَيَتَمَثَّلُ لَهُ شَيْطَانَانِ فِي صُورَةِ أَبِيهِ وَأُمِّهِ فَيَقُولانِ يَا بُنَيَّ اتَّبِعْهُ فَإِنَّهُ رَبُّكَ " رواه ابن ماجه Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ҳақида сўзлаб: “Уни фитнасидан бири аъробийга қараб “Агар ота-онангни тирилтириб берсам мени роббинг эканлигимга гувоҳлик берасанми” дейди. У “Ҳа” дейди. Шунда икки шайтон ота-онаси суратига кириб: “Эй ўғилчам уни ортидан эргаш, у сенинг роббингдир” дейишади”. 
Ибн Можа ривояти.
Ҳақиқий иймони бутун кишилар эса бундай бўлишини хабарини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берганлари учун иймонлари янада зиёда бўлади. أَنَّ أَبَا سَعِيدٍ قَالَ: حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا حَدِيثًا طَوِيلًا عَنِ الدَّجَّالِ، فَكَانَ فِيمَا يُحَدِّثُنَا بِهِ أَنَّهُ قَالَ: «يَأْتِي الدَّجَّالُ وَهُوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْهِ أَنْ يَدْخُلَ نِقَابَ الْمَدِينَةِ، فَيَنْزِلُ بَعْضَ السِّبَاخِ الَّتِي تَلِي الْمَدِينَةَ، فَيَخْرُجُ إِلَيْهِ يَوْمَئِذٍ رَجُلٌ وَهْوَ خَيْرُ النَّاسِ أَوْ مِنْ خِيَارِ النَّاسِ، فَيَقُولُ: أَشْهَدُ أَنَّكَ الدَّجَّالُ الَّذِي حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدِيثَهُ، فَيَقُولُ الدَّجَّالُ: أَرَأَيْتُمْ إِنْ قَتَلْتُ هَذَا ثُمَّ أَحْيَيْتُهُ، هَلْ تَشُكُّونَ فِي الْأَمْرِ؟ فَيَقُولُونَ: لَا. فَيَقْتُلُهُ ثُمَّ يُحْيِيهِ، فَيَقُولُ: وَاللهِ مَا كُنْتُ فِيكَ أَشَدَّ بَصِيرَةً مِنِّي الْيَوْمَ. فَيُرِيدُ الدَّجَّالُ أَنْ يَقْتُلَهُ فَلَا يُسَلَّطُ عَلَيْهِ Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ҳақида бизга узоқ сўзладилар. Бизга айтганларининг ичида шундай деганлари ҳам бор эди: «Дажжол Мадинанинг ташқарисидаги шўрхоклардан бирига келади – ҳолбуки, унинг Мадинага кириш йўлларига келиши ҳам ҳаром қилинган. – Ўша куни унинг олдига одамларнинг энг яхшиси [ёки одамларнинг энг яхшиларидан бири] бўлмиш бир киши чиқиб: «Гувоҳлик бераманки, сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга сўзлаб берган дажжолсан», дейди. Шунда дажжол (бир одамни кўрсатиб,) «Агар буни ўлдириб, кейин тирилтирсам, нима дейсизлар? Бу ишга шак қиласизларми?» дейди. Улар: «Йўқ», дейишади. У уни ўлдириб, сўнгра тирилтиради. У уни тирилтирган заҳоти (бояги яхши одам): «Аллоҳга қасамки, сен ҳақингда бугунгичалик аниқ ишончга эга бўлмаганман», дейди. Дажжол уни ўлдирмоқчи бўлади, лекин унга ғолиб кела олмайди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 21:45 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar