Қиз фарзанднинг ота онага хизмати

Ассалому алайкум! Ота-она ҳизматида бўлиш фақат ўғил фарзанд учун фарзми? Қиз фарзанд гарчи узатилиб кетган бўлса ҳам ота онасига ҳизмат қила олмайдими? Бир марўзада эшитдимки, қиз қайнона қайнатасини ҳизматини қилиши керак, агар эр ака укаларига ёрдам берса, аёли ҳам мен ҳам ўз ака укаларимга ётдам бермоқчиман деса бу қизнинг ҳаққи бўлмас экан унга фарз эмас экан. Аёли эри бн уни қариндошлари ўртасидаги алоқани узмаса, уларга ҳам ўз яқинларига ҳам ёрдам берса, ёмонми? Айтмоқчиманки ота она ҳизмати барча фарзандга фарз эмасми, фақат эркакларга дейилганми? Ўĝил фарзанд ҳам қиз фарзанд ҳам бир хил қийинчилик ва орзу нийятларда катта қилинадику, аҳир?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша маърузани гапирган одам нотуғри айтибди. Ота-она нафақага муҳтож бўлса меросдаги улушлари миқдорича нафақа бериш қизларининг зиммасига вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 06:47 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar