Дўст ҳақида ҳадис
Ассалому алайкум! Қуйидаги хадис саҳиҳми? ДЎСТ Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: «Дўстларингиз орасида мўминларни кўпайтиринглар. Улар қиёматда шафоат қиладилар» - деганлар. Вафодор дўст, сизни жаннатларда қидирадиган -дўстдир! Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: «Агар жаннатда мени орангиздан тополмасангиз, айтинларки, «Эй Роббимиз, фалон банданг дўстимиз эди. Бизга Сени эслатарди» денглар!» дедилар-да, кўз ёшларини тия олмадилар! Жаннат аҳли жаннатга киришлари билан ўз якинларини қидирадилар. Топаолмасалар Аллоҳдан шафоат қилишни сўрайдилар: "Эй Роббимиз бизни дўстларимиз бор эди. Биз бирга намоз ўқирдик, рўза тутардик. Уларни кўрмаяпмиз" - дейдилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: "Боринглар қалбида зарра қадар иймон бўлганларни дўзахдан чиқаринглар" - дейди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Булар ҳадис эмас, ўша сиз зикр қилган зотларнинг сўзлари. Охиридаги жумлалар ҳадисда ҳам келган. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:51 | Савол-жавоблар | 330 | Ҳадислар